locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дунёнинг энг яхши ҳимоячилари аниқланди: Абдуқодир Ҳусанов...

FIFPRO 2026-йилнинг энг яхши ҳимоячилари рейтингини эълон қилди.
Футбол
Фото: Getty Images

Халқаро профессионал футболчилар ассоциацияси (FIFPRO) 2026-йилнинг энг яхши ҳимоячилари рейтингини эълон қилди. Овоз бериш натижаларига кўра, Франциянинг «ПСЖ» клуби вакили Ашраф Ҳакими дунёнинг энг яхши ҳимоячиси деб топилди. «Манчестер Сити» сафида тўп сураётган ўзбекистонлик Абдуқодир Ҳусанов эса кучли ўнталикка кира олмади. Бу ҳақда FIFPRO нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, марокашлик Ашраф Ҳакими 40,9 фоиз овоз билан рейтингда етакчилик қилган. «Барселона»нинг 19 ёшли ҳимоячиси Пау Кубарси 26,8 фоиз натижа билан иккинчи, «ПСЖ»нинг яна бир футболчиси Нуну Мендеш эса 25,5 фоиз овоз билан учинчи ўринни эгаллаган. Ушбу уч нафар футболчи FIFPROнинг 2026-йилги рамзий терма жамоасидан ҳам жой олган.

Кейинги ўринларни Габриэл Магальяэнс, Вильям Салиба, Марк Кукурелья, Виржил ван Дейк, Дайо Упамекано, Кристиан Ромеро ва Вильян Пачо эгаллаган. Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов эса эълон қилинган дастлабки ўн нафар футболчи орасида йўқ. Унинг умумий рейтингдаги аниқ ўрни маълум қилинмаган.

Маълумот учун, овоз беришда дунёнинг 73 мамлакатидан 19 806 нафар профессионал футболчи иштирок этган. Номзодларнинг 2025-йил 4-августидан 2026-йил 19-июлигача бўлган даврдаги ўйинлари инобатга олинган. Ҳар бир иштирокчи ўзи муносиб деб билган уч нафар ҳимоячига овоз берган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг