Де Лигт А Серияга қайтиши мумкин
Футболчининг «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.
Бошқа спорт турлари
Фото: Getty Images
«Манчестер Юнайтед» марказий ҳимоячиси Маттейс де Лигт Италия А Сериясига қайтиши мумкин.
Журналист Экрем Конурнинг хабар беришича, нидерландиялик футболчининг ҳолатини «Интер» диққат билан кузатмоқда. «Қизил иблислар» 27 ёшли ҳимоячи билан хайрлашиш эҳтимолини истисно этмаяпти. Клуб уни ижарага беришга ҳам, тўлиқ трансфер орқали сотишга ҳам тайёр. Англия жамоаси футболчининг қийматини тахминан 30 миллион евро деб баҳоламоқда.
Маттейс де Лигт яқинда оғир жароҳатидан тикланди. У жорий мавсумда бор-йўғи учта учрашувда майдонга тушди. Футболчининг «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.