Почеттино «МЮ»да қишки трансферлар учун катта маблағга эга бўлмаслиги мумкин
«Манчестер Юнайтед»нинг янги бош мураббийи Маурисио Почеттино қишки трансфер ойнасида қимматбаҳо футболчиларни жамоага жалб қилиш имкониятига эга бўлмаслиги мумкин.
Журналист Крис Уилернинг хабар беришича, «қизил иблислар» раҳбарияти январь ойида таркибни кучайтириш учун 60 миллион евродан ортиқ маблағ ажратмасликни режалаштирмоқда.
Агар жамоанинг Премьер-лигадан тушиб кетиш хавфи жиддийлашса, клуб раҳбарияти таваккал қилиши мумкин. Бироқ бундай вазиятда ҳам молиявий чекловларга қатъий амал қилишга тўғри келади.
Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» Англия чемпионатининг 11-туридан кейин атиги 8 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг 19-поғонасидан жой олган.
Почеттино қўл остидаги илк учрашувда манкунианликлар «Ливерпуль»га қарши баҳсда 0:4 ҳисобида мағлубиятга учради.