Ўзбекистон U20 терма жамоаси Озарбайжон термаси устидан ғалаба қозонди
Ўзбекистон U20 терма жамоаси Озарбайжон термаси устидан ғалаба қозонди. Ушбу ўйиндан сўнг, Ўзбекистон U20 терма жамоаси футболчилари қуйидаги фикрларни билдириб ўтишди:
Меруерт Раҳматуллаева :
Бугун жуда яхши ўйин намойиш эта олдик. Биринчи баҳсдаги мағлубият жуда аламли бўлган эди. Бугун реванш олишни уддаладик. Энди ушбу йиғинни кўтаринки кайфиятда якунлай оламиз. Насиб этса, келгуси ўйинларда ҳам, Осиё чемпионатида ҳам яхши натижаларни қўлга киритиб, халқимизни хурсанд қилиш ниятимиз бор.
Назира Сайфиддинова :
Ўтган ўйиндаги мағлубият учун реванш олганимиздан хурсандман. Осиё кубогига тайёргарлик яхши кетмоқда. Раҳбариятга яратиб берилган шароитлар учун раҳмат айтамиз.
Нилуфар Нурмуҳаммадова :
Бугунги ўйинда ҳамма яхши ҳаракат қилди. Биринчи баҳсдаги хатоларни такрорламаслик устида ишлаган эдик ва буни бугун амалда ҳам кўрсата олдик. Рақиб жамоа футболчилари жудаям кескин ҳаракатлар қилишди. Лекин биз ҳам қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик ва муҳим ғалабага эришдик.