locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон жамоаси Жимхана бўйича Осиё чемпионати етакчилари қаторида

28–29 ноябрь кунлари Тайбэйда (Тайвань) Asia Auto Gymkhana Championship 2026 (AAGC) чемпионатининг якуний босқичи бўлиб ўтади.
Бошқа спорт турлари
Ўзбекистон жамоаси Жимхана бўйича Осиё чемпионати етакчилари қаторида
photo: Autosport Uzbekistan

28–29 ноябрь кунлари Тайбэйда (Тайвань) Asia Auto Gymkhana Championship 2026 (AAGC) чемпионатининг якуний босқичи бўлиб ўтади. Унда мавсум якунларига кўра энг кучли пилотлар аниқланади.

Ўзбекистон шарафини тўрт нафар спортчи ҳимоя қилади:
Олим Аҳмаджонов
Дилшод Юсупов
Сабина Юсупова
Самина Аҳмаджонова

Эслатиб ўтамиз, чемпионатнинг Гонконгда ўтказилган аввалги босқичида спортчиларимиз эркаклар ва аёллар жуфтлик ҳисобида иккита кумуш медални қўлга киритган эдилар. Муваффақиятли иштироклар натижасида Ўзбекистон терма жамоаси чемпионатнинг умумий ҳисобида иккинчи ўринни сақлаб қолди.

Энди пилотларимизни мавсумнинг ҳал қилувчи босқичи кутмоқда. Улар совринли ўринлар учун курашни давом эттирадилар.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг