locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Юрген Клопп Германия терма жамоасини бошқаради (Плеттенберг)

Мураббий 24 июль куни расман шартнома имзолаши кутилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Юрген Клопп Германия терма жамоасини бошқаради (Плеттенберг)
ФОТО: Getty images

Таниқли немис мураббийи Юрген Клопп Германия миллий жамоаси бош мураббийига айланади. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг X ижтимоий тармоғида хабар берди.

Манбага кўра, Германия футбол иттифоқи (DFB) ва Клопп 2025 йилдан ишлаб келаётган Red Bull компанияси меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича принципиал келишувга эришган.

Хабар қилинишича, Клопп ва унинг тижорий ҳамкорларига оид барча ҳуқуқий масалалар 2026 йилги Жаҳон чемпионати финалидан кейин ёзма равишда расмийлаштирилади.

Режага кўра, 59 ёшли мутахассис 24 июль, жума куни Франкфурт шаҳрида 2030 йилги Жаҳон чемпионатига қадар амал қиладиган шартномага имзо чекади. Шу куни расмий тақдимот ва матбуот анжумани ҳам ўтказилиши кутилмоқда.

Клопп 2025 йилдан буён Red Bull компаниясида халқаро алоқалар бўйича директор сифатида фаолият юритиб келмоқда. Ундан аввал эса 2015–2024 йиллар давомида Англиянинг «Ливерпуль» клубини бошқарган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг