Юрген Клопп Германия терма жамоаси бош мураббийига айланди — Романо
Германия футбол иттифоқи (DFB) Юрген Клопп билан шартнома имзолади. Машҳур немис мутахассиси миллий терма жамоани 2030 йилнинг июлигача бошқаради. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
«Юрген Клопп Германия терма жамоасининг янги бош мураббийи сифатида шартнома имзолади. Бугун расмий тасдиқ ва тақдимот бўлиб ўтади. Энди ҳеч қандай шубҳа йўқ — Клопп 2030 йил июлигача терма жамоада фаолият олиб боради», — деб ёзди Романо.
Эслатиб ўтамиз, Германия терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида кутилмаган натижа қайд этди. Немислар 1/16 финалда Парагвайга қарши баҳсда асосий ва қўшимча вақтни 1:1 ҳисобида якунлаб, пенальтилар сериясида 3:4 ҳисобида мағлуб бўлган ва мусобақани эрта тарк этган эди.
Ушбу натижадан кейин Германия футбол иттифоқи бош мураббий алмаштиришга қарор қилди. Шу вақтгача миллий жамоани Юлиан Нагельсман бошқариб келаётган эди.