Водий дербисидан олдин \"Нефтчи\"да катта йўқотиш
Бугун, 5 апрель куни Ўзбекистон Суперлигаси 4-туридан ўрин олган марказий баҳс Фарғонада ўтади.
"Истиқлол" стадионида "Нефтчи" Наманганнинг "Навбаҳор" клубини қабул қилади. Мазкур ўйинда "Нефтчи" сафида грузиялик ҳужумчи Тома Табатадзе жароҳат сабаб иштирок эта олмайди.
Sports24.uz маълумотига кўра, Табатадзе машғулотлардан бирида жароҳат олган ва шу боис "Насаф" билан учрашувда ҳам майдонга туша олмади. Айни пайтда ҳужумчи Фарғонада даволанмоқда.
Эътиборлиси, Табатадзе 2023 йил ёзидан 2024 йил охиригача "Навбаҳор" сафида тўп тепган.
Маълумот учун, Тома Ўзбекистон Суперлигасида жами 45 та учрашувда майдонга тушган ва рақиблар дарвозасига 19 та гол уришга муваффақ бўлган.