locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Улуғбек Бакаев: «Дориев кўзи ёниб футбол ўйнайди»

Суперлига 15-туридан ўрин олган «Машъал» – «Сўғдиёна» (1:3) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Улуғбек Бакаев: «Дориев кўзи ёниб футбол ўйнайди»
photo: Mash'al fk
Ўзбекистон Суперлигаси
02.08.2026, Як.
Машъал
1
Сўғдиёна
3

Улуғбек Бакаев: "Дориев кўзи ёниб футбол ўйнайди"


Суперлига 15-туридан ўрин олган "Машъал" – "Сўғдиёна" (1:3) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Учрашувни яхши бошладик, тезкор вазият яратиб гол урдик. Иккинчи тайм бошида ҳам тезкор тўп киритдик, учинчи голни урганимиздан сўнг енгил ўйинга ўтдик. Шунингдек, "Машъал" ҳам ўз имкониятидан фойдаланди. Рақиб қанотлар орқали қарши ҳужумда ўйнашини билардик ва шу асосда ҳозирлик кўргандик. Иккита кетма-кет мағлубиятдан сўнг ютганимиз яхши бўлди. Футболчиларимиз руҳи кўтарилди, турнир жадвалида ўрнимизни яхшилаб олдик. Жамоамиз мухлисларини ғалаба билан табриклайман.

- "Машъал"нинг ҳисобга олинмаган голида ён ҳакамга кўп эътироз билдирдингиз ва натижада сариқ карточка олдингиз. Нима учун айнан қанот ҳакамига кўп эътирозлар бўлди?

- Менга ҳолат шундай кўриндики, "Машъал"нинг ҳужуми пайтида рақиб ўйинчиси тўпни қўли билан ўйнади. Бу вазиятда ўйинни тўхтатиш керак эди, лекин баҳс давом эттирилди ва "Машъал" гол урди. Шу боис мен ҳакамга ўз фикримни айтдим.

- Майдонга ёшларни ўйин тугашига кам вақт қолганида туширдингиз. Ўйин амалиёти учун бу камлик қилмайдими?

- Суперлигада ўйнаш учун аввал буни исботлаш керак. Биз мураббийлар футболчиларни кузатиб борамиз ва шу асосда уларнинг майдонда ҳаракат қилишини белгилаймиз. Ким нимагадир лойиқ бўлса, шуни олади. Шунинг учун бугун баъзилар дам олди, баъзилар кўп ўйнади, баъзилар кам. Бу борада иш кетяпти. Тўғри, ҳамма кўпроқ ўйнашни истайди, лекин ҳар бир хато голга олиб келиши мумкин. Шунинг учун ҳар қандай рақибни ҳурмат қилган ҳолда ўйин кўрсатамиз. Шунингдек, таваккал қилишни истамайман.

- Дориевнинг клуб билан қанча муддат шартномаси бор ва келаси йил ҳам жамоада қоладими?

- Дориев яқинда клуб билан шартномасини узайтирди. Адашмасам, уч-тўрт йилга узайтирди. Унинг ўйинга ўзини бағишлаши, маҳорати бизга қўл келяпти. Дориев кўзи ёниб футбол ўйнайди. Шу қаторида ёшларга ўрнак бўлиб келяпти ва легионер сифатида майдонда ўзини намуна қилиб кўрсата оляпти.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг