locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сергей Лушчан: «Агар ғалаба қозонганимизда бу биз учун олти очкога тенг бўларди»

Суперлига 15-туридан ўрин олган «Машъал» – «Сўғдиёна» (1:3) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида иштирок этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Сергей Лушчан: «Агар ғалаба қозонганимизда бу биз учун олти очкога тенг бўларди»
photo: Mash'al fk
Ўзбекистон Суперлигаси
02.08.2026, Як.
Машъал
1
Сўғдиёна
3

Сергей Лушчан: "Агар ғалаба қозонганимизда бу биз учун олти очкога тенг бўларди"

Суперлига 15-туридан ўрин олган "Машъал" – "Сўғдиёна" (1:3) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Фикр айтмасдан кетса ҳам бўлади-ку (кулади). Хўш, нимадир айтишнинг ўзи мушкул. 1:3 ҳисобида имкониятни бой бердик. Ҳақли мағлубият бўлди, ҳимояда бундай ўйин кўрсатмаслигимиз керак эди. Ҳозир ниманидир орзу қила олмаймиз, ишлашда давом этамиз, олдимизда бошқа вариант йўқ. Рақибни ғалаба билан табриклайман. Бугун ғалаба қозонганимизда бу биз учун олти очкога тенг бўларди. Лекин афсус...

- Бугун асосий голларни Люпчо Дориев урди.

- Нега шундай бўлганини Дориевнинг ўзидан сўраш керак. У яхши футболчи. Агар унга жарима майдони яқинида зарба йўллаш имконини берсангиз, одатда гол билан тугайди. Бошқалар ура олмади, лекин Дориев урди.

- Азизбек Чориевнинг ўйини ҳақида фикрингиз?

- Марказий ҳимояда муаммолар борлиги сабаб шу футболчини ўйнатдик. Ўринбосарларимиздан тўрт нафари мунтазам асосий таркиб билан шуғулланиб келяпти. Холматовни, Чориевни кўрдингиз. Тез орада бошқа ўйинчиларни ҳам кўрасиз. Чориев ҳимояда зўр ўйнадими? Йўқ. Лекин биринчи ўйини бўлгани учун ёмон эмас.

- Иброҳимовнинг жароҳати ҳақида?

- У тиззасидан жароҳат олди ва тез орада соғайиб сафимизга қайтишига умид қиламиз.

- "Бунёдкор" маблағ йўқлиги сабаб сафар ўйинига бора олмади. "Машъал"да ҳам молиявий қийинчиликлар бор. Клубнинг бошига "Бунёдкор" ҳолати тушмасмикин?

- "Бунёдкор"даги вазиятни тўлиқ билмайман. Бизда эса ҳолат бошқалар каби, қарийб ярим йилдан бери маош олмаяпмиз. "Бунёдкор" ўйинини бошқа кунга қолдириш имконияти кўриб чиқилса бўларди, яна ҳам аниқ билмадим. Ҳаммамиз вазият ўнгланишига умид қиляпмиз. Суперлиганинг ярим жамоасида қийинчилик бор деб ўйлайман. Тез орада ҳаммаси жойига тушса керак.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг