locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Миржалол Қосимов: «Биз ҳам финалда иштирок этишга ҳаракат қиламиз»

ОКМК бош мураббийи «Қизилқум»га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Футбол
Миржалол Қосимов: «Биз ҳам финалда иштирок этишга ҳаракат қиламиз»
photo: OKMK fk

ОКМК – «Қизилқум» (0:1) ўртасидаги ўйиндан кейин мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида қатнашди.

- Ҳақиқатан дербигa хос ўйин бўлди. Натижа учун мухлисларимиздан узр сўрайман. Ўйин тизгини бизда эди. Биринчи бўлим бошларида гол уришимиз керак эди. Асад 5-дақиқада гол уриши мумкин эди. Футболда вазиятлар ҳаммасини остин-устун қилиб ташлайди. Ўйлаган нарсамиз ўхшамади. Нимагaки, иккинчи бўлимда 10 киши бўлиб ўйнадик. Абубакир Ризо Турдиалиевни майдонга туширганимдан сўнг уни майдонда кўрмадим. Йигитларга ротация қиламан деб айтгандим. Чунки 2-3 кундан кейин Кубок ўйинимиз бор эди. Учрашув охирида 8 футболчи бўлиб қолдик. Муқимжонов ҳам ўйинга қўшилиб кета олмади. Ўрганиб чиқамиз. Футбол ўйнагандан кейин барқарор ўйнаш керак-да. Имкониятимиз бўлди ва бундан фойдаланишимиз керак эди. Азиз Холмуродовда ҳам вазият бўлганди. Ҳужумга берилиб кетдик ва охир-оқибат «Қизилқум» жамоаси олдига қўйилган мақсадига эришиб, қарши ҳужумда гол уриб, ғалаба қозонди.

- «Қизилқум» гол урганидан кейин дарҳол кийиниш хонасига кириб кетдингиз. Бунга қандай изоҳ берасиз?

- 90+ да гол урилди. Албатта, бу жаҳл устида бўлган нарса. У ёғига кўзим етмади. 90 дақиқа давомида гол ура олмадикми, охирида гол ўтказиб юбордик. Бу асаб, бу жаҳл. Шунинг учун сал вақтлироқ кириб кетдим.

- Бугун ОКМК футболчиларининг хаёлида кўпроқ «Навбаҳор»га қарши Кубок ярим финал ўйинига «настрой» бордек ва шунинг эвазига бугунги ўйинда у қадар «настрой» билан ўйнашмагандек туюлди...

- Йўқ, «настрой» бор эди. Мен ҳам сездим, тана майдонда, руҳи қаёқдадир. Шу боис ҳам иккинчи бўлимда 10 киши бўлиб ўйнадик. Балки бу менинг хатойимдир. Лекин ўша вазифани ўзим ҳам чиқиб қилиб бера олардим. Қадди-қоматимни кўрсатиб, тиржайиб туришим ҳам мумкин эди. Лекин футболда тенденция кўпроқ югуриш.

- Кубок ярим финалида бошқача ОКМКни кўрамизми? Чунки кўпчилик «Навбаҳор»га устунликни беряпти.

- Ҳамма башорат қилиши мумкин, мен ҳеч қачон башорат бермайман. Агар бугунги ўйиндагидек вазиятлар, муносабат, ўйинга ва мухлисларга бўлган ҳурмат шунақа бўлса, мен ҳам айтилаётган башоратларга қўшиламан. Лекин биз ҳам ярим финалгача осон келганимиз йўқ. Қийинчилик, меҳнат орқали, йигитларнинг саъй-ҳаракатлари, мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлашлари билан етиб келдик. Бу битта ўйиндан иборат. Биз ҳам финалда иштирок этишга ҳаракат қиламиз, бунинг айб тарафи йўқ», - дея Миржалол Қўшоқовичнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz журналисти.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг