Ян Непомнящий: «Карлсен турнирдан четлатилиши керак»
Ян Непомнящий Магнус Карлсеннинг Владислав Артемевга қарши иккита рапид партиясини атайлаб ўтказиб юборганини кескин танқид қилди.
Бошқа спорт турлари
photo: Chess Uzbekistan
Ян Непомнящий: «Карлсен турнирдан четлатилиши керак»
Ян Непомнящий Магнус Карлсеннинг Владислав Артемевга қарши иккита рапид партиясини атайлаб ўтказиб юборганини кескин танқид қилди.
«Менимча, бундай ҳолатда ўйинчи турнирдан четлатилиши керак. Техник йиғилишда айнан шу масалани кўтаргандим ва бизга барча партияларни ўйнаш мажбурий экани айтилганди. Аммо, айтганларидек, қоидалар ҳамма учун бир хил эмас», — деди Непомнящий ChessBase India нашрига берган интервьюсида.
Унинг фикрича, Карлсеннинг бу ҳаракати нафақат рақибларига, балки ташкилотчилар ва томошабинларга нисбатан ҳам ҳурматсизликдир.
Непомнящий ҳакамлар вазиятга аралашиши керак бўлганини таъкидлаб, юз берган воқеани «жирканч ҳолат» деб баҳолади.