locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Торрес: «Брест»га қарши энг яхши ўйинимиз бўлмади»

Ферран «Брест»га қарши учрашувнинг 5-дақиқасида ҳисобни очган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Торрес: «Брест»га қарши энг яхши ўйинимиз бўлмади»
ФОТО: Getty images
Лига 1 Франция
13.09.2026, Як.
Брест
0
ПСЖ
1

«ПСЖ» ҳужумчиси Ферран Торрес Франция чемпионати 4-турида «Брест» устидан қозонилган 1:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Бу бизнинг энг яхши ўйинимиз бўлмади. Аммо биз жамоавий характер кўрсата олдик. Энг муҳими, қийин бўлишини билган майдонда биринчи ғалабани қўлга киритдик. Энди дам олиб, кейинги дам олиш кунларидаги муҳим ўйинга тайёрланиш учун яна бир ҳафтамиз бор.

Голимга келсак, қанча дақиқа ўйнаш имкониятини мураббий бермасин, мен учун жамоага ёрдам бериш ва ўз вазифамни бажариш муҳим», — дея Торреснинг сўзларидан келтиради «ПСЖ» расмий сайти.

Маълумот учун, Торрес «Брест»га қарши учрашувнинг 5-дақиқасида ҳисобни очган эди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг