locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Томас Мюллер Мессига ҳакамлар ёрдам берганига ишора қилди

Мюллер 2010-йилги Жаҳон чемпионати чорак финалида Германия ва Аргентина ўртасида бўлиб ўтган учрашувдаги вазиятни эслаб ўтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Томас Мюллер Мессига ҳакамлар ёрдам берганига ишора қилди
photo: gettyimages

Германия терма жамоаси ва “Бавария”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Томас Мюллер Жаҳон чемпионатларида ҳакамлар Лионель Мессига кўпроқ ён босган бўлиши мумкинлигига ишора қилди.

Мюллер 2010-йилги Жаҳон чемпионати чорак финалида Германия ва Аргентина ўртасида бўлиб ўтган учрашувдаги вазиятни эслаб ўтди.

— Биз Аргентинага қарши ўйинда ҳисобда олдинда эдик. Лео Месси ёнимда турарди. Тўп майдонда сакраб, қўлимга тегди. Ҳакам эса дарҳол менга сариқ карточка кўрсатди. Чунки Лео ёнимда эди.

Гўёки Месси ҳакамга: “Биз аллақачон 2:0 ҳисобида ютқазяпмиз, илтимос, бизга озроқ ёрдам беринг”, деб айтаётгандек туюлганди, — дея Мюллернинг сўзларини келтиради GOAL нашри.

Айни ўша сариқ карточка сабаб Мюллер Испанияга қарши Жаҳон чемпионати яримфиналини ўтказиб юборган. Яримфиналда эса Испания Германияни 1:0 ҳисобида мағлуб этган.

Аввалроқ Аргентина футбол ассоциацияси 2026-йилги Жаҳон чемпионати вақтида футболчиларга қарши ёлғон маълумотлар тарқатган шахсларга нисбатан йирик суд жараёнини бошламоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Манбага кўра, туҳмат бўйича суд иши ёлғон танқидий даъволар, уйдирма ёки тасдиқланмаган тасвирлар ҳамда асоссиз айбловларга қаратилши мумкин.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг