Тер Штегенни ижарага олмоқчи бўлган икки клуб номи маълум бўлди
Испаниянинг «Жирона» ҳамда Англиянинг «Астон Вилла» клублари «Барселона» дарвозабони Марк-Андре тер Штегенни мавсум охиригача ижара асосида таркибига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.
Манбага кўра, германялик голкипер мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида ижара вариантига ижобий қарамоқда.
Тер Штеген 2026 йилги жаҳон чемпионатида Германия терма жамоасидаги асосий ўрнини сақлаб қолишни истамоқда. Қайд этилишича, агар у «Барселона»да қолса, терма жамоа бош мураббийи Юлиан Нагельсманн уни чақирмаслиги мумкин.
Жорий мавсумнинг биринчи қисмида Марк-Андре тер Штеген бел қисмидаги жароҳати сабаб тикланиш жараёнидан ўтди. Майдонга қайтгач, у ҳозирча фақатгина Испания Кубогида битта учрашувда иштирок этди.