locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Сурхон» – «Динамо» учрашуви олдидан анонс

Суперлиганинг навбатдаги турида Термизнинг «Сурхон» жамоаси ўз майдонида Самарқанднинг «Динамо» клубини қабул қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Сурхон» – «Динамо» учрашуви олдидан анонс
photo: Surxon fk
Ўзбекистон Суперлигаси
23.07.2026, Як.
Сурхон
1
Динамо
2

Суперлиганинг навбатдаги турида Термизнинг «Сурхон» жамоаси ўз майдонида Самарқанднинг «Динамо» клубини қабул қилади.

Жамоалар шу кунгача расмий мусобақалар доирасида 28 марта ўзаро тўқнаш келишган. Ушбу учрашувларнинг 13 тасида «Динамо» ғалаба қозонган бўлса, 9 баҳсда «Сурхон» зафар қучган. Яна 6 та учрашув дуранг натижа билан якунланган. Ўзаро баҳсларда урилган голлар нисбати 38:34 бўлиб, бу борада устунлик «Динамо» томонида.

Ўтган мавсумда жамоалар Суперлига ва Ўзбекистон Кубоги доирасида уч марта ўзаро баҳс олиб боришди. Суперлиганинг биринчи даврасида Самарқандда кечган учрашувда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Иккинчи даврада Термизда бўлиб ўтган баҳсда ҳам «Динамо» 2:0 ҳисобида зафар қучган. Ўзбекистон Кубоги доирасидаги учрашувда эса самарқандликлар яна 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Жамоалар бўлажак учрашувга ғалабали кайфиятда етиб келмоқда. «Сурхон» Суперлиганинг 12-турида сафарда «Андижон»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, «Динамо» сафарда «Қизилқум»ни 2:1 ҳисобида таслим этди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг