Анвар Ғофуров: «Карленовични жуда ҳурмат қиламан, «Динамо»ни яхши тайёрлагани ва бизни яхши ўргангани сезилди»
Суперлига 13-тури доирасидаги «Сурхон» - «Динамо» (1:2) ўйинидан кейин термизликлар бош мураббийи Анвар Ғофуров устози Вадим Абрамов ҳақида илиқ фикрларни билдирди.
«Жуда яхши рақибга қарши ўйнадик. Рақибимиз ҳам бизга қарши яхши тайёргарлик кўрган экан. Улар қайсидир вазиятларни билган ҳолда ўйнашди. Бизга омад кулиб боқмади. Йигитларимга раҳмат айтаман. Вазиятлардан фойдалана олмадик.
Андижондаги ғалабали ўйин билан таққослаганда бугун жамоамга нима етишмади? Ўтган турда «Андижон» биздан бундай ўйинни кутмаганди, бугун эса Самарқандда барибир яхши мутахассис ишлаши кўринди. Яхши мураббийлар кўп, аммо барибир Карленовични жуда ҳурмат қиламан, у киши мураббий сифатида ҳам, инсон сифатида ҳам жуда кўп нарсани кўрган. Ғалаба билан табриклайман. Бугун «Динамо»ни яхши тайёрлагани ва бизни яхши ўргангани сезилди», - деди Анвар Ғофуров ўйиндан кейин.