locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. «Пахтакор» «Машъал»ни мағлуб этиб, пешқадамга айланди

Фламарионнинг дубльи «Пахтакор»га навбатдаги уч очкони тақдим этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига. «Пахтакор» «Машъал»ни мағлуб этиб, пешқадамга айланди
photo: Paxtakor FK
Ўзбекистон Суперлигаси
19.09.2026, Як.
Машъал
1
Пахтакор
2

Суперлига. «Пахтакор» «Машъал»ни мағлуб этиб, пешқадамга айланди

Фламарионнинг дубльи «Пахтакор»га навбатдаги уч очкони тақдим этди.

Суперлиганинг 22-турида «Машъал» ўз майдонида «Пахтакор»ни қабул қилди. Ғузордаги «Шўртан» стадионида кечган баҳс 0:2 ҳисобида меҳмонлар фойдасига якунланди.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. 51-дақиқада Сардор Собирхўжаевнинг узатмасидан сўнг Фламарион тошкентликларни олдинга олиб чиқди.

77-дақиқада Достонбек Ҳамдамовнинг ассистидан кейин Фламарион ўзининг иккинчи голини уриб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. 90+10-дақиқада эса Муртозаев пенальтидан тўп киритиб, ҳисобни қисқартирди — 1:2!

Баҳс давомида муборакликлар футболчиси Бобуржон Асқаров 90+1-дақиқада, «Пахтакор» вакили Муртазо Пуралиганжи эса 10-дақиқада майдондан четлатилди.

Ушбу натижадан сўнг «Пахтакор» очколарини 49 тага етказиб, турнир жадвалида 1-ўринга чиқди. «Машъал» эса 4 очко билан сўнгги поғонада қолди.

Суперлига. 22-тур
Машъал — Пахтакор 1:2
Голлар:
Фламарион 51, 77 - Муртозаев 90+10.
Огоҳлантиришлар: Исмоилов 6, Раҳимов 34, Собирхўжаев 85, Бўриев 90+3.
Четлатишлар: Пуралиганжи 10, Асқаров 90+1.

Машъал: Жўрабеков, Акрамов, Тожиддинов, Абдураимов, Нуриддинов (Ғанихонов, 79), Исмоилов, Абдираҳимов (Мўйдинов, 81), Чориев, Кўчаров (Муртозаев, 39), Раҳимов (Ифеани, 79), Асқаров.
Пахтакор: Қувватов, Пуралиганжи, Алижонов, Мозговой, Ресан (Ҳамдамов, 67), Бўриев, Собирхўжаев, Ҳусайн (Чинеду, 68), Насруллаев, Фламарион, Абдумажидов.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг