Суперлига. «Пахтакор» Достонбек Ҳамдамовнинг яголи голи эвазига «Машъал»дан устун келди
Фото: Пахтакор ПФК
Суперлига 16-турида “Пахтаокр” сафарда “Машъал”га қарши майдонга тушди.
Ўйин 1:0 ҳисобида “шерлар”нинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. Ягона гол 75-дақиқада Достонбек Ҳамдамов томонидан киритилди.
Мазкур ғалаба орқали “Шерлар” очколарини 29 тага етказиб, турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилди. “Машъал” эса 15 очко билан 12-поғонани эгаллаб турибди.
Ўзбекистон Суперлигаси
16-тур
“Машъал” — “Пахтакор” 0:1
Гол: 0:1 — Ҳамдамов (75)
Баҳром Бобонов
Редактор