locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. «Пахтакор» «Бухоро» дарвозасига жавобсиз олтита тўп киритди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига. “Пахтакор” “Бухоро” дарвозасига жавобсиз бешта тўп киритди
ФОТО: UZPFL
Ўзбекистон Суперлигаси
10.05.2025, Як.
Пахтакор
6
Бухоро
0

Ўзбекистон Суперлигаси 9-туридан ўрин олган «Пахтакор» ва «Бухоро» ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди ва унда «шерлар» йирик 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, Игор Сергеев 21-дақиқада ҳисобни очди (1:0). 37 ва 49-дақиқаларда эса Муҳаммадали Ўринбоев дублни расмийлаштирди (3:0).

60-дақиқада Башар Ресан ҳисобни йирик кўринишга олиб келган бўлса (4:0), 62-дақиқада Иброҳим Ибрагимов жамоасининг бешинчи голига муаллифлик қилди (5:0).

Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Муҳаммадали Усмонов ҳисобни янада йириклаштириб қўйди (6:0).

Шу тариқа, «Пахтакор» ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 12 тага етказиб, турнир жадвалида 6-ўринга кўтарилишига сабабчи бўлди.

Ўзбекистон Суперлигаси | 9-тур

«Пахтакор» 6:0 «Бухоро»

Голлар: Игор Сергеев 21' (1:0), Муҳаммадали Ўринбоев 37' (2:0), Муҳаммадали Ўринбоев 49' (3:0), Башар Ресан 60' (4:0), Иброҳим Ибрагимов 62' (5:0), Муҳаммадали Усмонов 90+6' (6:0).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг