Суперлига. «Қўқон-1912» ўз уйида «Сурхон»га мағлуб бўлди
Суперлига 15-турида «Қўқон-1912» жамоаси ўз майдонида «Сурхон»ни қабул қилди. Беллашув 1:0 ҳисобида термизликларнинг ғалабаси билан якунланди. Ягона гол 51-дақиқада Ричард Фрайдей ҳисобига ёзилди.
Ушбу натижадан сўнг «Сурхон» очколари сонини 18 тага етказиб, 11-ўринга кўтарилди. «Қўқон-1912» эса 11 очко билан 15-поғонада.
Суперлига. 15-тур
Қўқон-1912 – Сурхон 0:1
Гол: Ричард Фрайдей 51
Қўқон-1912 – Раҳимжон Давронов, Аслидиин Тоштемиров, Алишер Салимов, Жавоҳир Сидиқов, Шота Гвазава, Силванус Нимели, Иброҳим Йўлдошев, Шаҳзод Акрамов, Иқбол Маликжонов (Муҳаммаданас Ҳасанов, 59), Ғуломжайдар Ғуламов (Шоҳруҳ Ғадоев, 59), Егор Кондратюк (Жавоҳир Ҳусанов, 46).
Сурхон – Даврон Мерганов, Беҳзод Шамсиев, Достонбек Турсунов, Ҳумоюн Шербо‘таев, Ричард Фрайдей, Тоҳиржон Ашурбоев, Диёр Рамазонов,Сарвар Абдуҳамидов, Беҳруз Шукуруллаев, Камронбек Эргашев, 66.Беҳрўз Шайдулов.