Суперлига. «Қўқон-1912» кичик ҳисобда «Локомотив»ни мағлуб қилди
Суперлига 17-турида "Қўқон-1912" ўз майдонида "Локомотив"ни қабул қилди. Беллашув 2:1 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди.
Дастлаб 8-дақиқада Александр Кучеренко ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 12-дақиқада эса Сильванус Нимели иккинчи голга муаллифлик қилди. 81-дақиқада Шота Гвазава ҳам автогол муаллифига айланди.
Шу тариқа, қўқонликлар очколари сонини 15 тага етказиб, 15-ўринда бормоқда. "Локомотив" эса 25 очко билан 6-погонани эгаллаб турибди.
Суперлига. 17-тур
Қўқон-1912 – Локомотив 2:1
Голлар: Александр Кучеренко 8 автогол, Сильванус Нимели 12 – Шота Гвазава 81
Қўқон-1912 – Раҳимжон Давронов, Жасур Ёқубов, Алишер Салимов, Жавоҳир Сидиқов, Шота Гвазава, Сильванус Нимели, Иброҳим Ёлдошев, Фарҳод Соҳибжонов, Шаҳзод Акрамов, Андро Гиоргадзе, Муҳаммадас Ҳасанов.
Локомотив – Никита Шевченко, Билол Тплиев, Суҳроб Нуруллоев, Шодийор Шодибоев, Александр Суснжар, Сардор Мирзаев, Александр Кучеренко, Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев, Йован Нисич, Муҳаммадали Реимов.