Суперлига. Қолдирилган ўйинда “Хоразм” “Қизилқум”га ҳеч қандай имконият қолдирмади
Ўзбекистон Суперлигасининг 4-туридан ўрин олган қолдирилган баҳсда “Қизилқум” ва “Хоразм” ўзаро тўқнаш келди ва якунда меҳмонлар йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, ҳисоб 11-дақиқада Ҳумоюнмирзо Иминов томонидан очилди (0:1). 41-дақиқада Муродбек Бобожонов жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди (0:2).
Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса Ҳазратжон Турсункулов учрашувга мантиқий нуқта қўйди.
Шу тариқа, “Хоразм” ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 14 тага етказиб, 8-ўринга кўтарилиб олди.
Ўзбекистон Суперлигаси | 4-тур
“Қизилқум” 0:3 “Хоразм”
Голлар: Ҳумоюнмирзо Иминов 11' (0:1), Муродбек Бобожонов 41' (0:2), Ҳазратжон Турсункулов 90+2' (0:3).
Четлатиш: Жамбули Жигаури 75' (“Қизилқум”).