locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. ОКМК сафарда “Қўқон-1912”дан устун келди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига. ОКМК сафарда “Қўқон-1912”дан устун келди
ФОТО: FC QO'QON-1912
Ўзбекистон Суперлигаси
10.05.2025, Як.
Қўқон-1912
1
OKMK
3

Ўзбекистон Суперлигаси 9-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” ва ОКМК ўртасидаги баҳс ўз якунига етди ва унда олмалиқликлар кичик камбэк амалга ошириб, ғалабани илиб кетди.

Дастлаб, 38-дақиқада Авазбек Ўлмасалиев ўз дарвозасига гол уриб қўйди (1:0). 73-дақиқада эса айбини ювган ҳолда ҳисобни тенглаштирди (1:1).

81-дақиқада Асадбек Собиржонов ОКМКни олдинга олиб чиққан бўлса (1:2), 87-дақиқада Собиржоновнинг ўзи ўйинга якуний нуқта қўйди (3:1).

Шу тариқа, ОКМК ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 22 тага етказиб, турнир жадвалида пешқадамликни мустаҳкамлаб олди.

Ўзбекистон Суперлигаси | 9-тур

“Қўқон-1912” 1:3 ОКМК

Голлар: Авазбек Ўлмасалиев 38' автогол (1:0), Авазбек Ўлмасалиев 73' (1:1), Асадбек Собиржонов 81' (1:2), Асадбек Собиржонов 87' (1:3).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг