Суперлига. \"Нефтчи\" сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб, ғалабани сақлаб қола олмади
Фото: Нефтчи ПФК
Суперлига 14-туридан ўрин олган "Қизилқум" – "Нефтчи" учрашуви якунланди.
Драматик кечган ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Дастлаб Икром Алибоев узоқ масофадан Санжар Қувватовни ожиз қолдирди. 90+5-дақиқада Душан Мийич гол уриб, “олтин изловчилар”ни мағлубиятдан сақлаб қолди.
Натижада чемпионлик учун курашаётган “Нефтчи” яна очко йўқотди.
Шу тариқа, “Қизилқум” очколари сонини 14 очко тўплаган ҳолда 12-ўринда қолди. “Нефтчи” 24 очко билан 4-ўринга қолди.
Суперлига. 14-тур
“Қизилқум” 1:1 “Нефтчи”
Голлар: Икром Алибоев, 68 (0:1), Душан Мийич, 90+5 (1:1)
Розикжон Султонмуродов
Журналист