Суперлига. «Нефтчи» марказий ўйинда ОКМКдан устун келди
Чемпионлик пойгасида кураш давом этади.
Фото: Нефтчи ПФК
Суперлига 25-турининг сўнгги учрашувида “Нефтчи” ўз майдонида ОКМКни қабул қилди.
Учрашув 1:0 ҳисобида фарғоналикларнинг ғалабаси билан якунланди. Ягона гол 18-дақиқада Жамшид Искандеров томонидан пенальтидан киритилди.
Шу тариқа, “Нефтчи” чемпионлик пойгасида “Насаф”нир қувишда давом этмоқда. Бу жамоалар орасидаги фарқ икки очкони ташкил этади. ОКМК эса совринли ўринлар учун курашни давом эттирмоқда.
Суперлига. 25-тур
“Нефтчи” 1:0 ОКМК
Гол: Жамшид Искандеров 18 пен
Розикжон Султонмуродов
Журналист