Суперлига. «Нефтчи» «Қизилқум»ни енгиб, мамлакат чемпионлигини қўлга киритди
Фарғоналиклар 24 йиллик танаффусдан сўнг яна чемпионга айланди.
Фото: Нефтчи ПФК
Ўзбекистон чемпионатининг 29-турида “Нефтчи” Фарғонада “Қизилқум”ни қабул қилди.
Беллашув 4:1 ҳисобида мезбонлар ғалаба қозонди. Алишер Одилов дублни расмийлаштирди.
Шу тариқа, “Нефтчи” муддатидан олдин мамлакат чемпионига айланди. Бу орқали тарихда олтинчи бор титулни қўлга киритди.
Сўнгги турда кумуш ва бронза медали эгаллари маълум бўлади.
Суперлига. 29-тур
Нефтчи – Қизилқум 4:1
Голлар: Алишер Одилов, 3 (1:0), Алишер Одилов, 19 (2:0), Шоҳруз Норхонов, 60 (2:1), Жамшид Искандаров, 66 (3:1).
Розикжон Султонмуродов
Журналист