locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. «Нефтчи» «Қизилқум» дарвозасига жавобсиз бешта гол урди ва карвонбошиликни мустаҳкамлади

"Йўлбарслар" бу ғалаба эвазига 39 очко билан пешқадамликни мустаҳкамлади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига. «Нефтчи» «Қизилқум» дарвозасига жавобсиз бешта гол урди ва карвонбошиликни мустаҳкамлади
photo: Neftchi FK
Ўзбекистон Суперлигаси
08.08.2026, Як.
Нефтчи
5
Кизилкум
0

Суперлига 16-турида "Нефтчи" ўз майдонида "Қизилқум"ни қабул қилиб, 5:0 ҳисобига йирик ғалабага эришди.

Исломбек Исмоилов шогирдларидан Жамшид Искандеров (42, 65) ва Алишер Одилов (3, 83) иккитадан гол урган бўлса, Стипе Перитса (70) битта гол муаллифи бўлди.

"Йўлбарслар" бу ғалаба эвазига 39 очко билан пешқадамликни мустаҳкамлади. Иккинчи ўриндаги "Пахтакор" билан фарқ 4 тага етди.

"Қизилқум" 17 очко билан 14-поғонада.

Суперлига. 16-тур
Нефтчи — Қизилқум 5:0
8 август. Фарғона. «Истиқлол» стадиони
Голлар:
Алишер Одилов (3, 83), Жамшид Искандеров (42), Самандар Шукуриллаев (65, автогол), Стипе Перитса (70).
Нефтчи — Ботирали Эргашев, Боян Сигер, Икром Алиббоев (Владимир Ёвович, 62), Иброҳимхалил Йўлдошев, Хуршид Ғиёсов (Асилбек Жумаев, 62), Жамшид Искандеров (Мухсин Убайдуллаев, 77), Стипе Перитса (Зоран Марушич, 77), Анвар Ғофуров (Нурмуҳаммад Абдуғаниев, 46), Алишер Одилов, Фаррух Сайфиев, Ратинио.
Қизилқум — Фарҳод Раҳмонтов, Шаҳзод Раҳмонуллаев, Лука Раткович (Руслан Розиев, 63), Элбек Отақулов, Никола Кумборович, Самандар Шукуриллаев, Жамбули Жигаури (Озодбек Эргашев, 84), Ғиёс Ризақулов (Нодирхон Неъмадхонов, 63), Майкон Дуглас (Шаҳзод Туропов, 84), Диёр Раҳматиллоев (Файзулло Жуманқозиев, 70), Отабек Жўрақозиев.
Огоҳлантиришлар: Ғиёс Ризақулов (44), Лука Раткович (46), Стипе Перитса (71).

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг