Суперлига. «Насаф» «Қўқон-1912»ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Ўзбекистон Суперлигаси 25-туридан ўрин олган баҳсда Қаршининг «Насаф» клуби ўз майдонида «Қўқон-1912»ни қабул қилди ва якунда йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб Драган Черан 24-дақиқада пеналтидан унумли фойдаланиб, «аждарлар»ни олдинга олиб чиқди. 68-дақиқада Ҳусайн Норчаев фарқни иккига етказди. 83-дақиқада эса Шерзод Насруллаев учрашувга мантиқий нуқта қўйди.
Шу тариқа, «Насаф» ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 56 тага етказиб олди ва турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Қўқон-1912» эса 26 очко билан 10-ўринда бормоқда.
Ўзбекистон Суперлигаси. 25-тур
«Насаф» — «Қўқон-1912» 3:0
Голлар: Черан (24), Норчаев (68), Насруллаев (83).
Насаф — Неъматов, Ғайбуллаев, Муҳаммадиев, Эшмуродов (Голбан, 85), Чолович (Давронов, 63), Баҳромов, Нуруллаев (Насруллаев, 63), Черан, Абдураҳматов, Бозоров, Норчаев.
Қўқон-1912 — Исоқов, Каримов, Ёқубов, Георгадзе, Ҳакимов (Салимов, 83), Тоштемиров, Ҳасанов (Ҳусанов, 65), Ғадоев (Маликжонов, 75), Гвазава, Ҳайдаров (Ҳолто'раев, 75), Дачи (Кондратюк, 65).