locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. “Машъал” сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига. “Машъал” сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди
ФОТО: Getty Images
Ўзбекистон Суперлигаси
03.05.2025, Як.
Бухоро
1
Машъал
2

Ўзбекистон Суперлигаси 8-туридан ўрин олган баҳсда “Бухоро” ва “Машъал” ўзаро тўқнаш келди ва якунда муборакликлар 1:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, ҳисоб 53-дақиқада Исломбек Баратов томонидан очилди (0:1). 55-дақиқада эса Шоҳруз Норхонов мувозанатни тиклади (1:1).

Иккинчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида Ҳумоюн Муратзода “Машъал”га ғалаба тақдим этган голнинг муаллифига айланди.

Шу тариқа, “Машъал” ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 10 тага етказиб, турнир жадвалида 7-ўринга кўтарилиб олди.

Ўзбекистон Суперлигаси | 8-тур

“Бухоро” 1:2 “Машъал”

Голлар: Исломбек Баратов 53' пен (0:1), Шоҳруз Норхонов 55' (1:1), Ҳумоюн Муратзода 90' (1:2).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг