locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Асрор Алиқулов: \"Танаффусдан сўнг тезкорлик қўша олдик\"

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Асрор Алиқулов: "Танаффусдан сўнг тезкорлик қўша олдик"
PHOTO: Telegram
Ўзбекистон Суперлигаси
03.05.2025, Як.
Бухоро
1
Машъал
2

Суперлига 8-туридан ўрин олган "Бухоро" – "Машъал" (1:2) қарама-қаршилигидан кейин ғузорликлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бундай пассив ўйин намойиш этиш мақсадимиз йўқ эди. "Бухоро" ҳимояга ётиб олди, биз эса тўп билан жуда пассив ҳаракат қилдик. Ҳимоячиларимиз кўп хатоларга йўл қўйди.

Биз кеча Тошкентга етиб келдик ва узоқ йўл босиб келганимиз футболчиларга таъсир қилди. Иккинчи бўлимда эса ҳаво янада салқинлашди. Футболчилар ҳам анча енгиллашиб олишди. Танаффусдан сўнг тезкорлик қўша олдик. Ислом Баратов ўйинга яхши қўшилди. "Бухоро" эса ўз услубини ўзгартиргани йўқ. Биз эса вазиятлар яратишга интилиб, якунда қийин ғалабага эришдик.

Машғулотлар ва ўйиндаги жараённи инобатга олиб, асосий дарвозабон ким бўлишини танлаймиз. Умид бир нечта учрашувдан буён асосий таркибдан жой олмоқда ва ишончли ўйин намойиш этмоқда. Дастлабки турларда Дўстонбек Тўхтабоевга имконият берган эдик. Дўстон ҳам яхши учрашувлар ўтказди. Икки дарвозабонимиз ҳам асосий. Дарвозабонлар мураббийи билан маслаҳатлашган ҳолда қайси посбонга имконият беришни ҳал қиламиз", – дейди мутахассис

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг