Суперлига. «Қизилқум» меҳмонда «Хоразм»дан устун келди
Суперлига. «Қизилқум» меҳмонда «Хоразм»дан устун келди
Навоийликлар ушбу ғалабадан сўнг 10-ўринга кўтарилди.
Суперлига 22-турининг сўнгги баҳсида «Қизилқум» меҳмонда «Хоразм»га қарши беллашди. Унда меҳмонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб Рафаэл Тавареш мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 40-дақиқада Отабек Жўрақўзиев мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлимнинг 76-дақиқасида Роман Папарига навоийликнинг устунлигини таъминлади. 88-дақиқада эса Жамбулӣ Жигаури якуний нуқтани қўйди. Беллашувнинг 60-дақиқада урганчаликлар сафида Улуғбек Ҳошимов майдондан четлатилди.
Натижада Жамшид Саидов жамоаси очколари сонини 29 тага етказиб, 10-ўринга кўтарилди. «Хоразм» эса 21 очко билан 14-поғонада.
Суперлига. 22-тур
Хоразм – Қизилқум 1:3
Голлар: Рафаэл Тавареш, 30 (1:0), Отабек Жўрақўзиев, 40 (1:1), Роман Папарига, 76 (1:2), Жамбулӣ Жигаури, 88 (1:3)
Хоразм: 77.Умиджон Эргашев, 5.Аббос Отахонов, 9.Сардорбек Азимов (71.Умид Султонов, 63'), 10.Рафаэл Таварес (90.Улуғбек Ҳошимов, 46'), 12.Максим Ширяев (22.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 46'), 13.Элзио Лоҳан, 15.Диёр Ортиқбоев, 25.Матия Ром (7.Темур Исмаилов, 81'), 55.Азизбек Пирмуҳаммадов, 94.Рустам Абдуҳамидов (79.Азиз Ахроров, 67'), 96.Рафаэл Сабино.
Қизилқум: 1.Фарҳод Раҳматов, 7.Файзулло Жуманқўзиев, 8.Шаҳзодбек Раҳматуллаев, 9.Шаҳзод Туропов (70.Дуглас Майкон, 70'), 10.Ислом Кенжабоев (97.Роман Папарига, 70'), 15.Никола Кумбурович, 20.Бобомурод Бозоров, 23.Самандар Шукуриллаев, 31.Жамбулӣ Жигаури, 77.Диёр Раҳматиллоев, 88.Отабек Жўрақўзиев (14.Элбек Отақулов, 46').