locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. «Хоразм» Ғузорда «Шўртан»дан устун келди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 Суперлига. «Хоразм» Ғузорда «Шўртан»дан устун келди
Фото: Хоразм ПФК

Ўзбекистон чемпионатининг 16-туридан ўрин олган “Шўртан” ва “Хоразм” учрашуви якунланди.

Ғузорда кечган баҳсда 3:1 ҳисобида меҳмонлар ғалаба қозонди. Ўйинда Дониёр Нарзуллаев ҳисобни очди. Кейинчалик Мурод Бобожонов, Рустам Абдуҳамидов ва Шаҳрам Самиевлар биттадан гол уриб, “Хоразм”нинг ғалабасини таъминлади.

Ҳаким Фузайлов жамоаси очколарини 17 тага етказиб, 11-ўринга кўтарилди. Ғузор клуби 9 очко билан 16-поғонага жойлашган.
Суперлига. 16-тур
Шўртан — Хоразм 1:3
Голлар: Дониёр Нарзуллаев (28) — Мурод Бобожонов (33), Рустам Абдуҳамидов (40), Шаҳрам Самиев (90+2).

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг