Суперлига. «Хоразм» «Сурхон» билан дуранг қайд этди
Фото: Сурхон ПФК
Ўзбекистон чемпионатининг 17-турида “Хоразм” клуби Олмалиқда “Сурхон”ни қабул қилди.
Қизиқарли кечган баҳс 2:2 ҳисобида якунланди. Ўйиннинг 4-дақиқасида Суннатилло Поёнов ҳисобни очди. Танаффус олдидан Муродбек Бобожонов пеналтидан мувозанатни тиклади.
79-дақиқада Рустам Турдимуродов яна термизликларни олдинга олиб чиқди. Баҳс охирида Шаҳрам Самиев гол уриб, жамоасини мағлубиятдан сақлаб қолди.
Бу натижадан сўнг “Хоразм” 18 очко билан 11-ўринга чиқиб олди. “Сурхон” 20 очко билан 9-поғонада қолди.
Суперлига. 17-тур
Хоразм – Сурхон 2:2
Голлар: Суннатилло Поёнов, 4 (0:1), Муродбек Бобожонов, 45+3 пен (1:1), Рустамбек Турдимуродов, 79 (1:2), Шаҳрам Самиев, 87 (2:2)
Баҳром Бобонов
Редактор