locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. \"Динамо\" Самарқандда \"Насаф\" билан дуранг ўйнади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига. "Динамо" Самарқандда "Насаф" билан дуранг ўйнади
Фото: Динамо ПФК

Ўзбекистон чемпионатининг 15-турининг марказий ўйинида “Динамо” клуби пешқадам “Насаф"ни қабул қилди.

Дастлаб 16-дақиқада Алибек Давронов ҳисобни очди. 26-дақиқада Анваржон Ҳожимирзаев мувозанатни тиклади. Танаффус олдидан Марко Станоевич пенальтидан самарқандликларни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Аммо иккинчи бўлимнинг 85-дақиқасида Акмал Мозговой мувозанатни тиклади. Ўйин 2:2 ҳисобида якунланди.

Натижада “Насаф” 33 очко билан пешқадамлигини сақлаб қолди. “Динамо” 29 очко билан 2-ўринда бормоқда.

Суперлига. 15-тур

“Динамо” 2:2 “Насаф”

Голлар: Алибек Давронов, 16 (0:1), Анваржон Ҳожимирзаев, 26 (1:1), Марко Станоевич, 45+4 пен (2:1), Акмал Мазговой, 85 (2:2)

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг