locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. “Динамо” сафарда “Пахтакор”ни маҳв этди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига. “Динамо” сафарда “Пахтакор”ни маҳв этди
ФОТО: Pakhtakor FC
Ўзбекистон Суперлигаси
29.03.2025, Як.
Пахтакор
0
Динамо
1

Ўзбекистон Суперлигаси 3-туридан ўрин олган баҳсда Тошкентнинг “Пахтакор” клуби ўз майдонида Самарқанднинг “Динамо” жамоасини қабул қилди.

Учрашувда мезбонлар устунликка эга бўлди, бироқ бу таблода кўринмади. 55-дақиқада тошкентликлар гол урди, аммо бу вазият ўйиндан ташқари ҳолат деб баҳоланди.

Орадан беш дақиқа ўтар-ўтмас, аниқроғи 60-дақиқада Анваржон Ҳожимирзаев гол уриб, самарқандликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ушбу гол учрашувда ягоналигини сақлаб қолди.

Шу тариқа, “Пахтакор” жорий мавсумдаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. “Динамо” эса 3-турдан сўнг 7 очко жамғариб, турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.

Ўзбекистон Суперлигаси | 3-тур

“Пахтакор” 0:1 “Динамо”

Голлар: Анваржон Ҳожимирзаев 60' (0:1).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг