locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. “Андижон” сафарда муҳим ғалабани қўлга киритди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига. “Андижон” сафарда муҳим ғалабани қўлга киритди
ФОТО: FC Andijon
Ўзбекистон Суперлигаси
26.06.2025, Як.
Хоразм
2
Андижон
3

Ўзбекистон Суперлигаси 14-туридан ўрин олган баҳсда “Хоразм” ва “Андижон” ўзаро тўқнаш келди ва якунда меҳмонлар 2:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, ҳисоб 11-дақиқада Дониёр Абдуманнопов томонидан очилди (0:1). 27-дақиқада эса Владимир Бубаня мувозанатни тиклади (1:1).

53-дақиқада Валижон Раҳимов кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди (2:1). 80-дақиқада Исломбек Маматказин ҳисобни тенглаштирди.

88-дақиқада эса Бектемир Абдуманнонов “Андижон”нинг ғалаба голига муаллифлик қилди.

Шу тариқа, “Андижон” ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 17 тага етказиб, турнир жадвалида 8-ўринга кўтарилиб олди.

Ўзбекистон Суперлигаси | 14-тур

“Хоразм” 2:3 “Андижон”

Голлар: Дониёр Абдуманнопов 11' (0:1), Владимир Бубаня 27' (1:1), Валижон Раҳимов 53' автогол (2:1), Исломбек Маматказин 80' (2:2), Бектемир Абдуманнонов 88' (2:3).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг