Шоҳруз Норхонов: “Ҳеч қайси клуб “Бухоро”га Про лигадан чиққан жамоадек муносабатда бўлмаслиги керак”
“Бухоро” клуби ҳужумчиси Шоҳруз Норхонов Sports24.uz нашрига интервью берди.
Футболчи суҳбат чоғида жамоадаги ички муҳит ва мавсумга қай даражада тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
“Жамоада муҳит аъло даражада. Дастлабки 3 та ўйиндан 6 очко тўпладик. Тўғри, таркибга кўп янги футболчилар қўшилди, аммо жамоанинг ўзаги сақланиб қолди. Янги келган легионерлар жамоага тезда қўшилиб кетишди.
Бундан ташқари, маҳаллий ёш футболчиларнинг ўйини ҳам мухлисларга ёқмоқда. Қайси рақиб бўлишидан қатъи назар, “Бухоро” уларга бемалол рақобат қила олади. Ҳеч қайси клуб “Бухоро”га Про лигадан чиққан жамоадек муносабатда бўлмаслигини маслаҳат берардим”, - дейди Норхонов.
Эслатиб ўтамиз, “Бухоро” Суперлига доирасидаги ўзининг навбатдаги ўйинини 4-апрель куни сафарда “Бунёдкор”га қарши ўтказади.