locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сергей Лушан: \"Учрашув қийин ва асабий руҳда кечди\"

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram
Ўзбекистон Суперлигаси
11.05.2025, Як.
Навбаҳор
1
Хоразм
0

Ўзбекистон Суперлигасининг 9-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Хоразм” (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Сергей Лушан иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.
“Лочинлар” устози одатдагидек, ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

"Учрашув қийин ва асабий руҳда кечди. Аммо якун биз учун ижобий бўлди. Рақиб бизга қандайдир жумлақ бўлди, дей олмайман. Муаммо доимгидек вазиятлардан фойдалана олмасликда. Биринчи бўлимда иккита, иккинчи бўлимда учта яхши вазиятлар юзага келди. Уларини эса голга айлантириш керак. Барча муаммо шунда. Кўринишидан барчасини тўғри қилишмоқда, шу сабабли, ўйин асабий кечмоқда. Олдин гол ура олишмайди, ҳимоядагилар асабийлашишни бошлашади. Кейин эса ўйин бузилади.

Учрашув натижаси адолатли бўлди. Йигитлар сабрли. Охиригача очилмайдиган бундай жамоалар билан ўйнаш қийин. Уларини очиш қийин, аммо гол уриш керак, ҳаммаси шунга қараб кетмоқда. Бўш дарвозага тўп кирита олмаслик нимани англатади? Ўша ўйинчида маҳорат йўқлигиномми? Йўқ, ахир у энг яхши тўпурар. Фақатгина аниқ зарба бера олмади.

Бундай жамоаларга қарши ўйнаш қийин, улар ўзлари ҳам ўйнашмайди, рақибга ҳам ўйнашга имконият беришмайди. Меҳмонларда вазият бўлдими? Бирорта ҳам бўлмади.
Биз доим текис жойда кераксиз голларни ўтказяпмиз. Агар рақиб босим қилганида ҳам саволлар бўлмасди. Ўзларига-ўзлари олиб келишди, аммо бугун озми-кўпми мудофаада қатъий ўйнашди",-дейди мутахассис.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг