Сайфиддин Содиқов «Андижон» жамоасини тарк этди
«Биз унинг кейинги фаолиятига омад тилаймиз», — дейилади клуб хабарда.
Фото: Андижон ПФК
Мавсум бошида «Андижон» жамоасига қўшилган 18 ёшли иқтидорли футболчи Сайфиддин Содиқов билан тузилган ижара шартномаси 30 июн куни ўз ниҳоясига етди. Шу сабабли футболчи клубни тарк этди.
Ўтган вақт давомида Содиқов «Андижон» таркибида илк бор Суперлигада дебютини ўтказишга муваффақ бўлди ва учта учрашувда майдонга тушди. Сайфиддин эндиликда Португалиянинг «Брага» жамоасида ўйнайди.
«Биз унинг кейинги фаолиятига омад тилаймиз», - дейилади клуб хабарда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист