Расман! “Милан”нинг собиқ футболчиси фаолиятини Сегундада давом эттиради
ФОТО: Getty Images
“Милан”, “Ливерпуль” ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси Сусо фаолиятини Сегунда вакили “Кадис”да давом эттиради. Бу ҳақда испан клуби матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, томонлар тўрт йилга мўлжалланган шартнома имзолаган. 31 ёшли футболчи янги жамоаси сафида 11-рақам остида ҳаракат қилади.
Маълумот учун, Сусонинг сўнгги клуби “Севилья” эди. У ўтган мавсум барча турнирларда 17 та ўйин ўтказиб, 2 та голга ассистентлик қилди. Унинг Transfermarkt’даги баҳоси 2,5 миллион еврони ташкил қилади.
Насрулло Каримов
Журналист