locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Превью: «Пахтакор» - «Машъал»

Жамоалар чемпионат баҳсларида 40 баҳсда тўқнаш келишган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Превью:  «Пахтакор» - «Машъал»
Фото: Машъал ПФК

Супер лиганинг 6-турида "Машъал" Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасига қарши майдонга тушади.

Учрашув расмийлари

Учрашувни бош ҳакам Олим Тўйчибоев бошқаради. Унга қанотларда Шоҳрух Аъзамов ва Азиз Исоқов ёрдам беради. Ҳакамлар ишини Бобур Ҳайдаров назорат қилади. Учрашув комиссари этиб Бекзод Арипов тайинланган. Шунингдек, захира ҳаками сифатида Азизбек Жуманов, ВАР ҳаками сифатида Рустам Чориев ва АВАР ҳаками сифатида Шерзод Аъзамов фаолият юритади.

Ўзаро ўйинлар

Жамоалар чемпионат баҳсларида 40 баҳсда тўқнаш келишган. Уларнинг 29тасида "Пахтакор", 5тасида "Машъал" ютуққа эришган. 6 ўйин дуранг билан якунланган. "Шерлар" рақиб дарвозасини 82 бор ишғол қилган бўлсалар, йўлбарслар эса 25 гол уришган.

“Пахтакор” “Машъал” устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги пойтахт клубининг энг йирик ғалабасидир. “Машъал”нинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси эса 3:0 бўлиб турибди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг