locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Превью. «Бухоро» - «Пахтакор»

Ўйин 4 октябрь кунига белгиланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Превью. «Бухоро» - «Пахтакор»
Фото: Пахтакор ПФК

Суперлига 24-турида "Пахтакор" "Бухоро" билан сафар ўйинида майдонга тушади.

“Шерлар”дан Абдурауф Бўриев, мезбонлардан Икич дисквалификация туфайли ўйнай олмайди.

Чемпионатлар тарихида ушбу жамоалар 61 бор ўзаро беллашган. 45 баҳсда "Пахтакор", 7 беллашувда "Бухоро" ғалаба қозонган. 9 тўқнашув дуранг билан якунланган. Рақиб дарвозаси 142 бор ишғол этилиб, бухороликлар 38 гол уришган. 17 учрашувда "Шерлар" рақибни йирик натижа билан таслим қилган. 2005 йил энг йирик натижа кузатилган. Сафарда жамоамиз 8:0 ҳисобида зафар қучган.

Меҳмондаги ўйинларда “Пахтакор” кўрсаткичи шундай кўриниш олган: 17 ғалаба, 7 дуранг ва 6 мағлубият. "Бухоро" дарвозасига 58 гол урилиб, 21 тўп ўтказиб юборилган.

"Бухоро" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 4 октябрь, шанба куни соат 17:00да Бухоро ФА стадионида бошланади

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг