locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Превью. «Андижон» - «Хоразм»

Ушбу жамоалар чемпионатда шу пайтга қадар 19 ўйинда майдонга тушишган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Превью. «Андижон» - «Хоразм»
Фото: Андижон ПФК
Ўзбекистон Суперлигаси
25.08.2026, 10.00
Андижон
-
Хоразм
-

«Бобур арена»да яна катта футбол байрами. Суперлиганинг 19-турида «Андижон» жамоамиз «Хоразм»ни қабул қилади.

Клубларнинг Ўзбекистон чемпионатидаги илк ўйини 1996 йилдан бошланган. Ўшанда "Хоразм" "Динамо Урганч" номи билан, "Андижон" эса "Наврўз" деб аталган. Баҳс эса 1:1 ҳисобида якунланган.

Ушбу жамоалар чемпионатда шу пайтга қадар 19 ўйинда майдонга тушишган. «Андижон»да 11 та, «Хоразм»да 4 ғалаба бор. 4 та учрашувда кучлар тенг келган. Тўплар нисбати 40\19 «Андижон» фойдасига.

Жорий мавсум биринчи даврада Урганчда ўтказилган ўйинда жамоамиз сафарда 0:3 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритган. Ўшанда голларга Андроникашвили, Иминов ва Черан муаллифлик қилишган.

«Андижон» ўз майдонида сўнгги бор «Хоразм»ни 2025 йилда мағлуб этган ва ўшанда 3:2 натижаси қайд этилган. Қизиғи, ўша йили жамоамиз меҳмонда ҳам "Хоразм"ни 3:2 ҳисобида таслим қилган.

Жамоаларнинг охирги 5 та тўқнашуви

04.05.2026. "Хоразм" - "Андижон" - 0:3
21.11.2025. "Андижон" - "Хоразм" - 3:2
26.06.2025. "Хоразм" - "Андижон" - 2:3
16.11.2022. "Андижон" - "Хоразм" - 3:1
16.10.2022. "Хоразм" - "Андижон" - 0:1

Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинларидаги энг йирик ҳисоб 2006 йилнинг 19 август куни содир бўлган бўлиб, унда жамоамиз рақибини 7:1 ҳисобида тор-мор келтирган.

Айни пайтда турнир жадвалида «Андижон» 9-ўринда 24 очко билан, «Хоразм» эса 11-ўринда 20 очко билан бормоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг