locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Педри «Реал»га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди

«Эль Класико» бугун Тошкент вақти билан соат 20:15 да старт олади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Педри «Реал»га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди
ФОТО: Getty Images
Испания Ла Лигаси
26.10.2025, Як.
Реал Мадрид
2
Барселона
1

«Барселона» яримҳимоячиси Педри Мадриднинг «Реал» клубига қарши бўладиган навбатдаги «Эль Класико» олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

Унинг таъкидлашича, бу сафар «қироллик клуби» аввалги учрашувларга нисбатан кўпроқ қаршилик кўрсатиши кутилмоқда.

«Ўтган мавсумдан фарқли ўлароқ, бу сафарги «Эль Класико» икки босим ўтказувчи жамоа ўртасидаги тенг кураш бўлади, деб ўйлайман. Флик қўл остидаги принципларимизга содиқмиз — ҳар доим прессинг қилишга, тўпни назорат қилишга интиламиз.

Энди биз «Реал»дан ҳам шунга ўхшаш ўйин кутяпмиз, айниқса «Сантьяго Бернабеу»да. Бу мавсум улар барча учрашувларда илк дақиқаларданоқ фаол прессинг қиляпти», — деди Педри.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» ва «Барселона» ўртасидаги бугунги баҳс Тошкент вақти билан соат 20:15 да старт олади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг