Рафинья: «Ямалнинг гаплари «Реал»га қўшимча мотивация берди»
«Барселона» вингери Рафинья «Реал Мадрид»га қарши 10-тур учрашуви (1:2) олдидан жамоадоши Ламин Ямалнинг сўзларини маъқулламади.
Ямал ўйин арафасида испанларнинг Kings League медиялигасидаги «Порсинос» жамоаси «Реал»ни эслатадими, деган саволга жавобан шундай деганди:
«Ҳа, албатта. Улар доимо шикоят қилади ва алдашади».
Рафинья бу ҳолатга изоҳ берар экан, қуйидагича фикр билдирди:
«У хато қилди, нима деганини ўйламай айтди. Ламин ҳали ёш, ҳали тўлиқ етукликка етмаган. Унинг сўзлари «Реал» футболчиларига қўшимча мотивация берди», — дейди Рафинья.
Маълумот учун, айни пайтда «Реал» Ла Лига турнир жадвалида 27 очко билан биринчи ўринда бормоқда. «Барселона» эса 22 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди.