Жуд Беллингем 21-аср Эл Класиколар тарихидаги Реал Мадрид таркибида рекорд қўйган футболчига айланди
Англиялик футболчи энг ёш гол урган ва ассист қайд этган футболчи бўлди.
photo: gettyimages
Испания Ла Лигаси
26.10.2025, Як.
Реал Мадрид
2
Барселона
1
Испания Ла лигаcи 10-туридан ўрин олган Реал Мадрид ҳамда Барселона жамоалари ўртасидаги беллашув бўлиб ўтди. Ушбу қарама-қаршиликда қироллик клуби 2:1 ҳисобида ғалабани қўлга киритди.
Учрашувда қироллик клубининг 5-рақамли футболчиси Жуд Беллингем биринчи голга ассистлик қилди ҳамда иккинчи ҳал қилувчи гол муаллифига айланди. Ушбу натижа инглиз футболчиси учун ўзига хос рекордни олиб келди.
Гап шундаки, Беллингем 21-асрда Реал Мадрид таркибида Эл Класиколар тарихида гол урган ва ассист қайд этган энг ёш футболчига айланиб олди. У бу ишни 22 ёш, 119 кунлик вақтида амалга оширди.
Иброҳим Жалолов
Редактор