locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Винисиус нега «Реал»ни тарк этишни истаяптилиги маълум бўлди

Бразилиялик вингер «қироллик клуби»дан кетиш ҳақида жиддий ўйлаяпти.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Винисиус нега «Реал»ни тарк этишни истаяптилиги маълум бўлди
ФОТО: Getty Images
Испания Ла Лигаси
26.10.2025, Як.
Реал Мадрид
2
Барселона
1

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, бразилиялик вингер мадридликлар сафини тарк этиш ҳақида жиддий ўйлаяпти. Футболчининг фикрича, унинг жамоага қўшган ҳиссаси етарлича қадрланмаяпти, шунингдек, бош мураббий Хаби Алонсо билан муносабатлар тобора кескинлашиб бормоқда.

Қайд этилишича, Винисиус ўзини Алонсонинг ўйин режасига тўлиқ мос футболчи сифатида ҳис қилмаяпти. Уларнинг ўртасидаги келишмовчилик, айниқса, «Барселона»га (2:1) қарши ўтган «Эл Класико» пайтида авж олган.

Маълумот учун, Винисиус Жуниорнинг «Реал» билан тузган амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига етади. Унинг Transfermarkt'даги нархи 150 миллион евроға баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг