locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Винисиус: «Мен «Реал»ни тарк этаман, шуниси маъқулроқ»

Бразилиялик вингер Мадрид грандини тарк этиш истагини билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Винисиус: «Мен «Реал»ни тарк этаман, шуниси маъқулроқ»
ФОТО: Getty Images
Испания Ла Лигаси
26.10.2025, Як.
Реал Мадрид
2
Барселона
1

Мадриднинг «Реал» клуби вингери Винисиус Жуниор «Барселона»га қарши Ла Лиганинг 10-тур учрашувидаги алмаштирилишдан сўнг жамоани тарк этиш истагини билдирган. Бу ҳақда DAZNга таянилиб, Marca нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Винисиус 72-дақиқада заҳирага олинганини билган заҳоти норозилик билдирган, кийиниш хонасига кетаётганда эса:

«Мен бу жамоани тарк этаман... Кетаман, менга шуниси маъқулроқ», — деган сўзларни бир неча бор такрорлаган.

Маълумот учун, Винисиус 2018 йилдан буён «Реал»да тўп суради. Шу вақт мобайнида у уч карра Испания чемпиони ва икки карра Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган. Унинг мадридликлар билан тузган амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунга етади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг