«Пахтакор» - «Сурхон». Ўзаро беллашувларда ким устун?
Суперлига 18-тур ўйинида "Пахтакор" 21 август куни Тошкентда "Сурхон"ни қабул қилади.
Ҳозирга қадар жамоалар чемпионатлар доирасида 39 баҳсда тўқнаш келишган. Уларнинг 28тасида "Пахтакор", 7тасида "Сурхон" зафар қучган. Тўрт марта дуранг натижа қайд этилган. Рақиб дарвозасини 113 марта ишғол қилган "Шерлар" 34 тўп ўтказиб юборишган.
Тошкентдаги 19 тўқнашувнинг 16тасида "Пахтакор", 2тасида "Сурхон" ғалаба қозонган. Бир ўйинда дуранг қайд этилган. "Шерлар" Тошкентда 15 ғалабадан 11тасида йирик ҳисобда зафар қучганлар. Ўз майдонимизда гол уриш борасида кўрсаткичлар 70:12ни ташкил қилади.
Ўзаро баҳслардаги энг йирик натижа 2004 йилда кузатилган. Ўшанда "Пахтакор" термизликларни 8:0 ҳисобида доғда қолдирган.
"Пахтакор" ва "Сурхон" жамоалари ўртасидаги ўйин 21 август, жума куни соат 20:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.